Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 09:10 Чоп этиш версияси

Беғубор нигоҳларнинг рангин олами

Мамлакатимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган «Ҳар бир болага меҳр, эътибор!» шиори остида махсус ҳафталик доирасида бутун мамлакатимиз бўйлаб болалар учун тадбирлар, хайрия акциялари ташкил қилинди. Ўзбекистон давлат санъат музейида ҳам “Ҳар доим бўлсин қуёш” номли байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмада болаларнинг ўз ижод намуналари ҳам намойиш этилди. Уларда митти қалбларнинг оламга бўлган беғубор нигоҳлари акс этганини кўриш мумкин.

Шунингдек, кичкинтойлар учун концерт дастури ҳам ташкил этилиб, унда Успенский номидаги мусиқа мактабининг ўқувчилари гўзал куй-қўшиқлар билан томошабинларни хушнуд этди.

Инобат Аҳатова, ЎзА
7 619