Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 15:41 Чоп этиш версияси

Беғараз донорлик акцияси Андижонда ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди

Беғараз донорлик акцияси Андижонда ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди
“Адолат” СДП Марказий кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигидаги “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги ибратли ташаббус Андижонда ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди. 

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш ва фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадига қаратилган акция андижонликларни ҳам фаолликка бошлади.

Беғараз қон топшириш, бирон бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш савоб ишларнинг олий ифодасидир. Шу сабаб “адолатчилар” эрталабдан Андижон шаҳридаги вилоят қон қуйиш станциясига кириб келдилар. Оққон касаллигига чалинган бемор болаларни соғломлаштиришда қоннинг ўрни катта эканлиги сабаб улар учун ҳаёт манбайи бердилар.

– Фарзандларимизнинг байрамига ҳар ким ўз совғаси билан келгани аниқ, – дейди халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Шоҳидахон Валиева, – Биз бу борада уларни соғломлаштиришга ҳисса қўшишни танладик. Бугунги ҳаракатимиз оғир бемор болалар ва уларнинг ҳаётидан умидвор кўнгилларга малҳам бўлишига ишонамиз.

Шунингдек, акция доирасида жойларда ўтказилган “Соғлом фарзанд – соғлом келажак” мавзусидаги давра суҳбатларида юртдошларимизни болалар саломатлигига эътиборли бўлиш ва уларнинг келажагига барча масъул эканлиги тушунтирилди.

ЎзА
5 489