ЎзА Ўзбек

04.09.2018 11:00 Чоп этиш версияси

Байрамга муносиб туҳфа

Байрамга муносиб туҳфа
Андижон шаҳридаги Шифокорлар маҳалласида янги барпо этилган 7 қаватли ҳар бири 42 хонадондан иборат 4 янги уй фойдаланишга топширилди.

photo5215175588791298630.jpg

Ана шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда мамлакатимизда эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож аҳоли вакилларини арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

photo5215175588791298632.jpg

Қурилиш ишлари Андижон шаҳридаги “Хоқон авто инвест” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди.

photo5215175588791298634.jpg

Истиқлол байрами арафасида битказилиб, фойдаланишга топширилган ушбу кўп қаватли замонавий уйлар соҳиблари учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.

– Янги уй оиламиз учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди, – дейди янги уй соҳибаси Н.Ҳошимова. – Бир неча йилдан буён ҳаракат қилсак-да, янги уй сотиб олишга имкон тополмаётган эдик. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан кўп қаватли арзон уйлар барпо этилаётганлиги муаммомизни ҳал этишга ёрдам берди. Байрам арафасида ана шундай уйларнинг биридан кредит эвазига, барча қулайликларга эга 2 хонали квартира олишга муяссар бўлдик. Биз каби кўплаб оилаларнинг уй-жойли бўлиши учун имкон яратиб берган Президентимиздан миннатдормиз.

Дарҳақиқат, икки ва уч хонали хонадонлардан иборат ушбу уйларда барча қулайликлар яратилган, ҳар бир уй алоҳида иситиш тизимига эга. Уйлар олдида болалар учун жиҳозланган ўйин майдончалари, савдо дўкони, гўзаллик салони ва автотураргоҳ барпо этилган. Мамлакатимизда аҳоли учун яратиб берилаётган бу каби кенг имкониятлар, инсон манфаатларининг улуғланишига қаратилган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Ф.Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
6 442