ЎзА Ўзбек

17.08.2018 16:56 Чоп этиш версияси

Байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш мақсадида

Байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш мақсадида
Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!

Андижон вилоятида Мустақиллик байрами арафасида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Она ер саховати" деб номланган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Андижон шаҳар марказида, шунингдек, 12 та маҳалла гузарида иш бошлаган ана шундай савдо ярмаркалари расталаридан “Андижон вилоят бозорлари ва савдо мажмуалари” уюшмаси, “Андижонгўштсутсавдо”, “Андижонбалиқ” масъулияти чекланган жамиятлари, агрофирмалар, паррандачилик корхоналари, савдо ташкилотлари маҳсулотлари, фермерлар ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган, ишлаб чиқарилган мева-сабзавот, полиз ва озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган. 

5 (1).JPG

– Андижон шаҳрининг “Ёйилма” маҳалла фуқаролар йиғини гузарида ташкил этилган ярмаркада фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган 50 га яқин турдаги озиқ-овқат, полиз маҳсулотлари ва сабзавотлар сотилмоқда, – дейди Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл-лаззат” агрофирмаси раҳбари Акмалжон Мамажонов. – Фермерларимиз томонидан гўшт, парранда гўшти, балиқ ҳамда тухум бозорга нисбатан арзон нархларда сотилмоқда. 

6 (1).JPG

Юртдошларимизнинг байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу савдо ярмаркалари шаҳар аҳолиси учун катта қулайлик яратмоқда. Савдога қўйилган маҳсулотлар нархи бозордагига нисбатан арзон. Айниқса, бу ердаги савдо маданияти ва терминаллар ўрнатилгани харидорларга манзур бўлмоқда.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат) ЎзА​​
5 131