Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.08.2018 23:33 Чоп этиш версияси

Байрам байрамларга уланмоқда

Байрам байрамларга уланмоқда Халқимиз Мустақиллик байрами шодиёналари нафаси билан яшаётган шу кунларда Андижон вилоятида 293 нафар фуқаро янги уй соҳибига айланди.

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи амфитеатрида бўлиб ўтган тадбирда жисмоний имконияти чекланган, оғир ижтимоий шароитда яшаётган, уй-жойга муҳтож фуқароларга Андижон шаҳрининг “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган уйларнинг калити тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашиш, айниқса, кам таъминланган оилалар, ногирон, оғир ижтимоий шароитда яшаётган аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.