ЎзА Ўзбек

30.08.2018 13:02 Чоп этиш версияси

Байрам арафасида Тошкент шаҳрининг қайси кўчалари вақтинчалик ёпилади?

Байрам арафасида Тошкент шаҳрининг қайси кўчалари вақтинчалик ёпилади?

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан пойтахтимиз Тошкент шаҳрида байрам тантаналари ва халқ сайллари бўлиб ўтади.

Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳримизнинг айрим кўча ва йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланишини маълум қиламиз. Бу ҳақида ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Демак, 31 август куни соат 15:00 дан 23:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади:

Амир Темур кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
"Бухоро" кўчаси – Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
Ислом Каримов кўчаси — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
"Матбуотчилар" кўчаси – "Нуронийлар" кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
"Истиқлол" кўчаси – "Зарафшон" кўчасидан "Истиқбол" хиёбонигача;
"Олой" кўчаси – "Шаҳрисабз" кўчасидан "Истиқлол" кўчасигача;
"Мустақиллик" кўчаси – "Шаҳрисабз" кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
Маҳтумқули кўчаси — "Шаҳрисабз" кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
"Истиқбол" кўчаси — "Шаҳрисабз" кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;

Шунингдек, 1 сентябрь куни "Халқлар дўстлиги" саройи олдидаги майдонда байрам сайлларининг ўтказилиши муносабати билан соат 14:00 дан қўйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади:

"Сеул" кўчасининг "Бунёдкор" кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми
Бобур кўчасининг "Ўрикзор" кўчасидан "Шаршара" кўчасигача бўлган қисми
Фурқат кўчасининг "Шаршара" кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми
"Бешёғоч" кўчасининг Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми
Каримов кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан "Қоратош" кўчасигача бўлган қисми
"Афросиёб" кўчасининг Ш. Рашидов кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми
"Чилонзор" кўчасининг Муқумий кўчасидан "Новза" кўчасигача бўлган қисми
"Новза" кўчасининг "Чилонзор" кўчасидан "Бунёдкор" кўчасигача бўлган қисми
Соат 18:00дан эса:

- "Байналминал" кўчасининг "Бунёдкор" кўчасидан Муқумий кўчасигача бўлган қисми

- И. Каримов кўчасининг "Бешёғоч" кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Пойтахтимиз аҳолиси ҳамда меҳмонлари учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида шаҳримизнинг қатор кўчаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, мушакбозликни томоша қилиш истагида бўлганлар учун махсус автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Автотранспорт воситаларини қолдириш мумкин бўлган кўчалар рўйхати билан танишинг:

- "Олмазор" кўчасининг Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисмида;

- И.Каримов кўчасининг "Олмазор" кўчасидан "Бешёғоч" кўчасигача бўлган қисмида;

- "Қоратош" кўчасининг "Самарқанд дарвоза" кўчасидан "Бунёдкор" кўчасигача бўлган қисмида;

- "Братислава" кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Бобур кўчасигача бўлган қисимда;

- Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисмида;

- "Байналминал" кўчасининг "Оқтепа" майдонидан "Бунёдкор" кўчасигача бўлган қисмида.

Махсус жамоат транспортлари яъни автобусларнинг қуйидаги кўчаларда бепул ҳаракати йўлга қўйилади:

- Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчасидан "Шаршара" кўчасигача бўлган қисмида;

- И.Каримов кўчасининг "Олмазор" кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисмида;

- "Қоратош" кўчасининг "Самарқанд дарвоза" кўчасидан "Бунёдкор" кўчасигача бўлган қисмида;

- ҳамда Фурқат кўчасининг Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисмида.

Шунингдек, мушакбозликни Сиз пойтахтимиздаги 11 та маданият ва истироҳат боғларидан томоша қилишингиз мумкин бўлади. Булар: Ғафур Ғулом, Абдулла Қодирий, Бобур, Мирзо Улуғбек ва Фурқат номидаги ҳамда “Локомотив-Анҳор”, “Ашхобод”, “Қуёшча нури”, “Боғишамол”, “Дўстлик” ва “Грин Парк” боғлари, Тошкент ҳайвонот боғи, шунингдек “МEГА ПЛАНEТ” савдо-кўнгилочар мажмуаси ҳамда Республика Байналмилал маданият маркази олдидаги майдонлар.

Ушбу масканларда 1-4 сентябрь кунлари халқ байрам сайллари ҳам ўтказилади. Ҳурматли ҳайдовчилар! Байрам сайллари кунларида имкон қадар жамоат транспорти хизматларидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз.

JPG-KARTA1.jpg

karta.jpg

ЎзА
5 766