Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 14:22 Чоп этиш версияси

«Баркамол авлод» болалар маркази тарбияланувчиларининг ижод намуналари намойиш қилинди

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида пойтахтимизда қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Пойтахтимиздаги «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи ҳамда Хадра майдонида Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманлари «Баркамол авлод» болалар марказлари тўгаракларининг очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Тадбир доирасида «Баркамол авлод» болалар маркази тарбияланувчиларининг ижод намуналари кўргазмаси намойиш қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган «Баркамол авлод» марказлари болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг билимини ошириш, тил ва касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашишга хизмат қилмоқда.

– Марказимизда ташкил этилган тўгараклар ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга, – дейди Яккасарой тумани «Баркамол авлод» болалар маркази директори Дилдора Яҳёева. – Шу сабаб тўгаракларимизга қизиқувчи ёшлар сони тобора ортиб бораётир. Ўқувчиларимиз мамлакат ва халқаро кўрик-танловлар, фестивалларда қатнашиб, юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Тадбирда «Баркамол авлод» болалар марказлари тарбияланувчилари ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар дастури йиғилганларга хуш кайфият бахш этди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 934






Все о погоде - Pogoda.uz