ЎзА Ўзбек

05.09.2018 12:45 Чоп этиш версияси

Барчаси аҳоли манфаатлари учун

Барчаси аҳоли манфаатлари учун

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ички ишлар бўлимининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими янги бинода иш бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Иштирокчилар янги бинода аҳолига биометрик паспорт бериш, хорижга чиқиш юзасидан ҳужжатларни назоратдан ўтказиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинчалик рўйхатга қўйиш бўйича яратилган шароитлар билан танишди. Масъуллар томонидан барча туман ва шаҳарларда аҳоли учун шундай қулай шароит яратиш лозимлиги қайд этилди.

Тадбир мобайнида биринчи маротаба фуқаролик паспорти олаётган бир гуруҳ ёшларга биометрик паспортлар тантанали равишда топширилди.

А.Худойқулов, ЎзА
5 811