ЎзА Ўзбек

27.02.2020 Чоп этиш версияси

Барча масалалар бир жойда ҳал этилади

Барча масалалар бир жойда ҳал этилади

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

–Янги марказда тадбиркорлик билан шуғулланувчилар учун барча шароит яратилган, – дейди Хўжайли тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Камил Айтбоев. – Энди оилавий тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганлар иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлимлари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банкларига бориб юрмасдан, марказга келиб ҳамма ишини шу жойда ҳал этади. Жумладан, бизнес лойиҳа тузиш, имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалалар юзасидан мутахассислардан шу ернинг ўзида маслаҳат олишлари мумкин. Бу эса мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг самарасидир.

Тадбир иштирокчилари янги бинода оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчиларга яратилган шароитлар билан танишди.

1 248
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА