Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.04.2018 16:30 Чоп этиш версияси

Барча битирувчилар ишга йўлланма олди

Тошкент темир йўл муҳандислари институтини 2017-2018 ўқув йилида битирувчи бакалавр ва магистрларни ишга тақсимлаш бўйича тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятининг турли таркибий тузилмаларидан вакиллар иштирок этди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ персоналларни бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармасининг тегишли бўлимлари томонидан ёш мутахассислар – битирувчи бакалавр ва магистрларга бўлган эҳтиёж ўрганиб чиқилиб, уларнинг фаолият юритиши мумкин бўлган, корхона, ташкилот ва муассасалар таркиби, улардаги ёш мутахассисларга бўлган реал эҳтиёж ўрганилди.

Жорий ўқув йилида институтни 21 таълим йўналиши бўйича 1017 нафар бакалавр, 12 мутахассислик бўйича 66 нафар магистр битиради.

– Тақсимот комиссияси томонидан олиб борилган ишлар якунига кўра, институтни 2017-2018 ўқув йилида битирувчи бакалавр ва магистрларнинг 100 фоизи "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ тасарруфидаги корхоналарда ишлашга йўлланма олди – дейди "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ персоналларни бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Олламов. – Тошкент темир йўл муҳандислари институти битирувчилари асосан "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ тасарруфидаги корхона ва тизим бирликларига ишга тақсимланадилар. Бундан ташқари, турли саноат корхоналарида ҳам институт битирувчиларига эҳтиёж мавжуд бўлиб, “Навоий тоғ-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ кабилар шулар жумласидандир.

Инобат Аҳатова, ЎзА
4 165