Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2017 18:35 Чоп этиш версияси

Барқарор маънавий муҳит – тараққиёт омили

Фарғона вилоятида ҳам маҳалла ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, юртимиздаги тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Марғилон шаҳрида ташкил этилган шундай тадбирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, имом-хатиблар, профилактика инспекторлари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида маҳалланинг вазифа ва ваколатлари доираси кенгайиб, ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг муҳим институтига айлангани таъкидланди.

Ҳозирги глобаллашув жараёнида “оммавий маданият” ниқоби остида миллий қадриятларимизга зид ғайриахлоқий қарашларни тарғиб этишга, тинч ва осойишта ҳаётимизга рахна солишга уринишлар бўлаётгани сир эмас. Бундай мафкуравий хуружларга қарши курашишда ижтимоий-маънавий муҳит соғломлиги, аҳолининг юксак ҳуқуқий маданияти ишончли тўсиқ бўла олади.

Вилоят ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастлик, турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир. Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Йиғилишда узоқ муддатга хорижга ишлаш учун чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзолари, профилактик рўйхатда турувчи шахсларнинг яқинлари билан бевосита мулоқотда бўлиш, уларнинг аҳволидан хабар олиш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш, иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

– Навқирон авлодни миллий менталитетимизга ёт бўлган турли ғоялар ва “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан асраш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашда маҳалла тузилмасининг алоҳида ўрни бор, – дейди Маънавият тарғибот маркази Марғилон шаҳар бўлими раҳбари М.Йўлдошева. – Бу борада жойларда ўтказилаётган турли учрашувлар муҳим аҳамият касб этаётир. Бугунги тадбирда ҳам диний экстремистик оқимлар ва миссионерлик фаолияти таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, ёшларни турли ёт ғоялар, мафкуравий хуружлардан асраш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Семинарда мавзуга оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
4 420






Все о погоде - Pogoda.uz