ЎзА Ўзбек

27.07.2018 18:23 Чоп этиш версияси

Банкирлар коррупцияга қарши курашади

Бугунги кунда пора билан қўлга тушганлар, ўз мансабидан фойдаланиб коррупцияга йўл қўйганлар ҳақидаги хабарлар кўпайиб қолди. Кўплаб ташкилотлар бундай хунук ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ходимларга изоҳлар беришмоқда. 

Коррупцияга қарши курашиш, айниқса, иқтисодиёт қон томири бўлган банк-молия соҳасида янада муҳимдир. Ҳалоллик, меҳнатсеварлик, халқ билан мулоқот ҳар бир банк ходими кундалик фаолиятининг асосий мезонига айланиши лозим.

Шу боис ҳам “Қишлоқ қурилиш банк” ходимлари учун “Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Унда Ўзбекистон Бош прокуратураси Академияси катта прокурори Х. Турсунбеков коррупцияга қарши курашиш борасида яратилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг аҳамияти ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

Ўқув семинарида Давлат органлари ўз фаолиятининг тизимли таҳлили, коррупция хавфига дучор бўлган соҳа ва йўналишларни аниқлаш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг таъсирчан чораларини кўриш асосида коррупциянинг олдини олиш бўйича чораларни амалга ошириш лозимлиги тушунтирилди.

Банкнинг Қашқадарё минтақавий филиали, Яккабоғ ҳамда Кўкдала филиалларида ҳам айнан шу мавзуда ўқув семинарлари ўтказилди.

ЎзА
3 914