ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Банк-молия академиясида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ташкиллаштирилди

Банк-молия академиясида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ташкиллаштирилди

Тадбир аввалида сўзга чиққан академия ректори Б.Бердияров барчани ушбу айём билан табриклаб, Ватанимиз осойишталиги йўлида кечаю-кундуз сарҳадларимизни ҳимоя қилаётган барча Ватан ҳимоячиларига ташаккур билдирди.

Банк-молия академиясида хавфсизликни таъминлашдаги кўп йиллик фидокорона меҳнатлари учун Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси 2-алоҳида батальони командири подполковник Нодир Жўраевга ҳамда 4-отряд ходими Рустам Уразовга ташаккурномалар топширилди.

Академияда куннинг иккинчи ярмида профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар иштирокида яна бир муҳим тадбир ташкил этилди. Тадбир меҳмонлари Мудофаа Вазирлиги подполковниги Қосимов Зафар ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти подполковниги, “Дўстлик” ордени соҳиби Бегзод Давлетов мамлакатимизнинг ҳарбий салоҳияти, халқаро мусобақаларда эришилаётган фахрли ғалабалар ҳақида гапириб ўтди. Ватанимиз ҳарбий салоҳиятини намойиш этувчи видеоролик ҳам меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.

765
ЎзА