ЎзА Ўзбек

19.07.2018 09:15 Чоп этиш версияси

Банк-молия академияси магистратурасига кимлар қабул қилинади?

Банк-молия академияси магистратурасига кимлар қабул қилинади?
Жорий ўқув йили учун Банк-молия академияси магистратурасига 10 та мутахассисликка жами 200 нафар тингловчи қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилмоқда.

Қарорга мувофиқ, жорий ўқув йили учун 10 та мутахассисликка жами 200 та тингловчи қабул қилинади.

Қабул квоталарининг 65 таси давлат гранти асосида, 135 таси эса тўлов-контракт асосида қабул қилиниши белгилаб берилди.

Энг кўп тингловчи “Тижорат банкларини бошқариш” мутахассислигига (45 та) қабул қилинса, “Суғурта компанияларини бошқариш” мутахассислигига фақат тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Академия магистратурасига иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган, ёши 35 дан ошмаган номзодлар вазирликлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг йўлланмалари асосида қабул қилинади.

ЎзА
6 178