Ушбу бино ва иншоотлар Мажбурий ижро бюроси Шўрчи тумани бўлими томонидан белгиланган тартибда баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.

Мажбурий ижро бюроси Шўрчи тумани бўлими иш юритувига Шеробод туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор «Мўмин Текстиль» масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар «Ўзтрансгаз» акциядорлик, «Муборак ГПЗ» масъулияти чекланган жамиятлари ва «Шермуҳаммад» фермер хўжалигидан 35 миллиард 519 миллион 732 минг сўм қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

–Мазкур иш юзасидан амалдаги қонунлар ва суд қарорига асосан қарздор тарафларнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори Қ.Турсунов.–Сўровномалар натижасига кўра қарздорларнинг балансидаги кўчмас мулкларга нотариус ва кадастр таъқиқлари ўрнатилди. Қарздор «Мўмин Текстиль» масъулияти чекланган жамиятининг Шўрчи туманида жойлашган ип-калава фабрикаси ва ип -калава ишлаб чиқариш ускуналари хатланди.

Ушбу бино ва иншоотлар Мажбурий ижро бюроси Шўрчи тумани бўлими томонидан белгиланган тартибда баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди. 35 миллиард 519 миллион 732 минг 31 сўмга сотилиб, ундирувчи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ фойдасига ўтказилиб берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк фойдасига 35 миллиард 519 миллион 732 минг сўм ундирилди