ЎзА Ўзбек

16.06.2019 14:28 Чоп этиш версияси

Бангладеш Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамиднинг Бухорога сафари

Бангладеш Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамиднинг Бухорога сафари

16 июнь куни Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид мамлакатимизга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмоннинг сафари Бухородан бошланди.

“Бухоро” халқаро аэропортида Бангладеш раҳбари ва унинг ҳамроҳларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев ва Бангадеш давлатининг мамлакатимизда Фавқулодда ва Мухтор элчиси М. Манан кутиб олдилар.

Хорижлик меҳмонлар Бухорода бўлиш доирасида буюк аждодимиз, Нақшбандия тариқати асосчиларидан бири Баҳоуддин Нақшбанд тарихий мажмуасини зиёрат қилади. Шунингдек, улар қадимий Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси, Лаби Ҳовуз ансамблини томоша қилиши кўзда тутилган.

photo5201768938571147944.jpg

photo5201768938571147948.jpg

photo5201768938571147945.jpg

Эркин ЁДГОРОВ, ЎзА мухбири
13 162