Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

05.09.2018 11:59 Чоп этиш версияси

Балиқчилик соҳасини ташкил этишда “Ипотека-банк“ АТИБ фаол​

Балиқчилик соҳасини ташкил этишда “Ипотека-банк“ АТИБ фаол​

Сўнгги йилларда республикада балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича мақсадли дастурлар қабул қилиниб, амалга оширилмоқда.

862_7849.MXF_snapshot_01.16_[2018.08.30_14.44.10].jpg

Айни пайтга келиб 3 минг атрофида балиқ хўжаликлари фаолияти йўлга қўйилган. Балиқ хўжаликларини тизимли равишда қўллаб-қувватлаш йўлида тижорат банклари томонидан балиқларни сув ҳавзалари ва садок мосламаларидаги интенсив усулга эга табиий ҳавзаларда етиштириш жараёнига замонавий технологияларни жорий этишга йўналтирилган кредитлар тақдим этилмоқда.

Мамлакатимизда балиқчилик соҳасига хорижий сармояларни жалб этиш, мавжуд ҳавзалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, янги инкубацион цехларни қуриш, балиқчилик қароргоҳлари яратиш, интенсив технологиялар асосида етиштириладиган балиқлар ҳажмини орттириш ва балиқчилик хўжаликлари озиқ манбаини мустаҳкамлаш ҳамда ушбу соҳани молиялаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар ўтказилмоқда.

Хорижий сармоялар ва тажрибали мутахассисларни жалб қилиш, юқори салмоқли зотдор балиқ турларини табиий ва сунъий сув ҳавзаларида етиштиришни жорий этиш ва келгусида ҳам ривожлантириш йўлида балиқчилик соҳасида хориж тажрибасини республикада кенг ёйишда ва балиқчилик соҳасини ташкил этишда “Ипотека-банк“ АТИБ фаол ҳаракат қилмоқда.

Банк мутахассислари эндиликда нафақат балиқчилик соҳасида катта тажрибага эга бўлган мавжуд ва қайта ташкил этилаётган хўжаликларни кредитлаш учун мақбул тизимни яратиш устида ишлаш балки, халқаро молия институтлари воситаларини кенг жалб қилиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш ва балиқ ишлаб чиқариш ҳамда ишлов бериш жараёнига замонавий технологияларни жорий этишда иштирок этмоқдалар.

“Ипотека-банк“ қошида тузилган “Ipoteka Leasing” лизинг компанияси балиқчилик ва балиқ етиштириш, соҳа учун зарур машина ва мосламалар, балиқчилик ва ишлов бериш жараёнига керакли воситаларни сотиб олиш, балиқ етиштиришда керакли ускуналарни харид қилиш учун лизингнинг амалий усулларидан фойдаланиш имкониятларини яратмоқда.

Ҳозирнинг ўзидаёқ балиқчилик хўжаликларини яратиш, кенгайтириш ва янгилаш, интенсив технологиялар ва илғор хориж тажрибасини жорий этиш, иш ҳажмини ошириш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган балиқ маҳсулотларига ишлов бериш ва сақлаш борасида 3000 та лойиҳа молиялаштирилди, деб ишонч билан таъкидлаш мумкин.

Банк мутахассислари ҳам четда турмасдан, мамлакатимиз балиқчилари тез-тез дуч келадиган муаммоларни ўрганиш, истиқболли хўжаликларни яратиш учун янгидан-янги шароитларни ҳосил қилиш учун хорижий мутахассислар билан изчил ҳамкорлик қилиш ишларида фаол бўлмоқдалар.

“Ипотека-банк“ АТИБ раҳбарияти ва ходимлари ҳамда Туркия Республикасининг вакили Селчук Солак ўртасида бўлиб ўтган учрашув бунинг ёрқин далилидир.

Учрашув давомида балиқчилик соҳасига сармоя жалб қилиш соҳада ҳамкорлик истиқболлари, айни йўналишда илмий янгиликларга қўл уриш учун янги технологияларни ривожлантириш ва ўрганиш борасида якдил ҳаракат қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида мамлакатимизда қулай инвестицион муҳит яратилганига алоҳида эътибор берилди.

Айни дамда Туркиянинг аква-маданият борасидаги муваффақияти ҳатто европаликларни ҳам лол қолдирмоқда. Туркия Республикаси дунёда балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Норвегиядан сўнг иккинчи етакчи давлат ҳисобланади. Айнан ушбу далил бугун Туркия вакиллари билан учрашув ташкил этган мутахассисларни бефарқ қолдирмаган албатта.

Туркияда айни соҳа давлат йирик сармоя киритишни бошлаган даврдан эътиборан тараққий эта бошлаган. Туркия аква-маданияти лойиҳаларида жадаллик билан ишлаётган янги тизим ва технологиялар туфайли Туркия йилига 260 000 тонна балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш зарурки, Туркия балиқчи компаниялари камалак ранг форел, карас ва Қора денгиз лососинибутун йил давомида етиштирадилар. Оқ бақра, севрюга ва осётрни йирик миқдорда шахсий хўжаликлар етиштирадилар.

Ўтказилган мулоқотлар якунида томонлар сармоялар ва турк мутахассисларини жалб қилиш, республикада юқори маҳсулдор балиқ турлари, самарали турларини табиий ва сунъий ҳавзаларда етиштиришни жорий этиш ва кенгайтириш, Ўзбекистонда балиқчилик соҳасини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш борасида меморандум имзолашга эришилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

ЎзА