ЎзА Ўзбек

06.12.2018 18:43 Чоп этиш версияси

“Бахтли мактаблар” лойиҳаси оммалаштирилмоқда

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 70-умумтаълим мактабида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари психологлари малакасини ошириш, билим кўникмаларини ривожлантириш, “Бахтли мактаблар” лойиҳасини оммалаштиришга қаратилган ўқув-семинари ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги мутахассислари, мактаб психологлари ва педагоглар иштирок этди. 

Семинар давомида иштирокчилар оилавий қадрият ва қоидалар, педагогик жамоани аҳиллаштириш, ўсмирлар орасида мустаҳкам дўстликни шакллантириш каби масалаларда баҳс-мунозаралар олиб борди. 

– Қарийб йигирма йилдан бери психолог сифатида фаолият юритаман, – дейди Юнусобод туманидаги 240-умумтаълим мактаби амалиётчи психологи Малика Соҳибжонова. – Ўқув-семинарда ўсмирлардаги зарарли одатларнинг олдини олиш ва тенгдошлари, ота-оналар билан муомаладаги муаммоларни ўрганишга бағишланган тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. Тренингларни видеороликлар, интерактив ўйинлар билан бойитган ҳолда олиб бордик. Бугунги машғулотларда ҳам тумандаги 40 та мактаб психологлари иштирок этди. Мақсадимиз “Бахтли мактаблар” лойиҳасини оммалаштириш. Бунинг учун эса, аввало, оилалар бахтли бўлиши лозим. 



Инобат Аҳатова, ЎзА
4 026