Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 17:40 Чоп этиш версияси

Бахтли болалик

Бахтли болалик Жиззах шаҳридаги “Истиқлол” болалар истироҳат боғида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Жиззах шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бадиий жамоалари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Болалар турли спорт мусобақаларида, интеллектуал ўйинларда иштирок этди. Боғдаги ўйин майдончалари, турли аттракционлар, дам олиш ва умумий овқатланиш масканлари аҳоли хизматида бўлди.

– Қизиқарли ўйинлар, танловларда иштирок этдим, – дейди Шароф Рашидов туманидаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Б.Хайруллаев. – Фаол иштирок этганим учун фахрий ёрлиқ ҳам олдим. Бугун мен учун энг яхши байрам бўлди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан халқ таълими, вилоят маданият, жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий муассасалар тарбияланувчиларига, ўзгалар қарамоғидаги болаларга, кам таъминланган оилалар фарзандларига алоҳида эътибор қаратилди.

10.JPG

13.JPG

14.JPG

Жумладан, вилоятдаги 29-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, махсус интернат мактаблари ўқувчилари, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандлари учун алоҳида байрам тадбири ўтказилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида болалар кунига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
4 818