Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 18:20 Чоп этиш версияси

“Бахтли болалик” номли хайрия тадбири ўтказилди

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 37-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан “Бахтли болалик” номли хайрия тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўғил-қизларнинг бўш вақтини фойдали ва мазмунли ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар йўлга қўйилган.

– Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, хусусан, кам таъминланган ҳамда ногирон болаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни маънавий, руҳий ва моддий қўллаб-қувватлаш ташкилотимиз олдида турган муҳим вазифалардан биридир, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 320-умумтаълим мактабидаги бошланғич ташкилоти раиси Отабек Собитов. – Мактабимизда кўплаб интеллектуал ва спорт тадбирлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Ташкилотимиз томонидан мактабимизда ташкил қилинган тўгаракларда ўқувчилар хорижий тилларни қунт билан ўрганмоқда.

Тадбирда байрам дастурхони ёзилди. Куй-қўшиқлар, болажонлар тайёрлаган саҳна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 424






Все о погоде - Pogoda.uz