ЎзА Ўзбек

28.08.2018 13:47 Чоп этиш версияси

Бағдодликлар тиббий кўрикдан ўтказилди

Бағдодликлар тиббий кўрикдан ўтказилди

Фарғона вилояти Бағдод туманида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

2.JPG

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган тиббий кўрикка 1000 га яқин аҳоли, жумладан, кексалар, оналар, болалар, ўсмирлар қамраб олинди. Малакали терапевт, кардиолог, офтальмолог, стоматолог, невропатолог каби шифокорлар гуруҳи замонавий тиббий ускуналар ёрдамида ташхис ишларини сифатли бажариб, касаллиги аниқланган беморларга зарур маслаҳатлар берди. Тегишли ташхис асосида 161 нафар фуқаро амбулатор ва 26 нафар киши стационар шароитда даволанишга тавсия этилди.

3.JPG

Тиббий кўрик доирасида соғлом турмуш тарзи асослари, оилада тиббий маданиятни юксалтириш ҳамда касалликлар профилактикаси юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

4.JPG

7.JPG

М. Қодиров (сурат), ЎзА
3 404