Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.10.2017 18:31 Чоп этиш версияси

Бўстонлиқ туманидаги "Хонбалиқ" хўжалигида маданий анъаналар ва миллий таомлар II халқаро фестиваль-танлови бўлиб ўтди

Бўстонлиқ туманидаги "Хонбалиқ" хўжалигида маданий анъаналар ва миллий таомлар II халқаро фестиваль-танлови бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, вазирликнинг дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, моҳир пазандалар, экспертлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғ.Фозилов, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси А.Умаров ва бошқалар мамлакатимизда миллий анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш, уларнинг мактабларини янада бойитиш ва ривожлантириш, номоддий маданий меросимизни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Давлатлар ўртасидаги ўзаро дипломатик, дўстлик, маданий-маърифий алоқаларни янада мустаҳкамлашда миллий анъана ва қадриятлар, турли халқларнинг маданиятини намойиш этувчи лойиҳалар, фестиваллар муҳим ўрин тутади. Миллий пазандалик мактабимиз тарихий анъаналарга таяниши билан жаҳонда ном қозонган.

Бўстонлиқ туманидаги "Хонбалиқ" хўжалигида маданий анъаналар ва миллий таомлар II халқаро фестиваль-танлови бўлиб ўтди

– Бу фестиваль-танлов ўзбек пазандалик санъати билан яқиндан танишиш, шунингдек, турли халқларнинг миллий таомларига оид маълумотлардан хабардор бўлишда ўзига хос қулай имкониятдир, – дейди Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар. – Ушбу фестиваль учун ҳинд ошхонасига оид махсус стенд тайёрладик, миллий таомларимизнинг тайёрланиш жараёнини намойиш қилдик.

Фестиваль-танлов якунига кўра, "Энг яхши миллий таом" номинациясида биринчи ўрин Қирғизистон элчихонаси вакилларига насиб этди. "Энг яхши безатилган стенд" номинациясида биринчи ўринга Фаластин Давлати элчихонаси жамоаси муносиб топилди.

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
2 178






Все о погоде - Pogoda.uz