Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.07.2018 18:25 Чоп этиш версияси

Бўстонлиқдаги далаҳовлилар бузилади, чунки... (+видео)

Тошкент вилоятидаги Чирчиқ дарёси соҳилларининг катта қисми расман Чимён – Чорвоқ курорт зонаси ҳудудига киради.

Бугунги кунда ушбу ҳудудда бир қанча ноқонуний уй-жойлар барпо этилган бўлиб, ҳудуд инфратузилмасига, экологияга салбий таъсир ўтказмоқда. Бу каби муаммолар “Ўзбекистон 24” телеканали орқали ёритилди. Телеканалнинг хабар беришича, ноқонуний қурилмалар ҳеч бир архитектура меъёрларига амал қилинмай бунёд этилган. Қурилмалар катта йўл ёқаларида тирбандликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётир. Юқори кучланувчи электр энергия симларига жуда яқин қурилган уй-жойлар эса хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам барча талабларни бузган. Бундан ташқари, сувга оқизилаётган канализация тармоқлари, чиқиндиларга тўлаётган ҳудудлар ҳақида ахборот берилган.

Ана шундай бир қанча мезонлар хисобга олиниб, яқин вақтлар ичида ҳудуддаги ноқонуний қурилмалар, хусусий дам олиш масканлари – далаҳовлиларни бузиш ишлари бошланади. 




ЎзА
7 100