ЎзА Ўзбек

12.07.2018 17:25 Чоп этиш версияси

Бўш келманг, ёш китобхонлар!

Бўш келманг, ёш китобхонлар!
Наманган вилоятида “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи ўтказилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси тўлақонли таъминланишида мазкур тадбирнинг алоҳида ўрни бор.

Шу нуқтаи назардан, унинг юқори савияда ўтишига эришиш мақсадида олий ўқув юртлари, шаҳар ва туманлардаги энг замонавий, барча зарур шароит ва имкониятларга эга, муҳими турли масофалардан келувчи иштирокчиларнинг барчаси учун қулай бўлган коллежлар ва бошқа таълим муассасаларининг бинолари танланди. Улар танлов низомига мувофиқ, компьютер, ахборот-коммуникация воситалари ҳамда бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган 38 минг 478 нафар китобхон иштирок этади.

А.Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
10 970