ЎзА Ўзбек

29.03.2020 Чоп этиш версияси

Бўкада “Минг оилага – минг туҳфа” акцияси давом этмоқда

Бўкада “Минг оилага – минг туҳфа” акцияси давом этмоқда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири биринчи ўринбосари Э.Боситхонова Бўка туманидаги “Жағалбайли” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудуд фаоллари билан 28 мартдан 28 апрелга қадар давом этадиган “Оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш ойлиги” доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар билан танишди. Шунингдек, “Ачамайли-файз барака” маҳалласида ҳам бўлиб, аҳолининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилиши юзасидан зарур тавсиялар берди.

Туманда “Минг оилага – минг туҳфа” акцияси ҳам бошланди. Ҳозирги мураккаб кунларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, даромади кам 26 оилага ҳомийлар кўмагида бир бошдан қорамол берилгани айни муддао бўлди.

photo5474353320094182705.jpg

“Рамадон” маҳалласида яшовчи Наргиза Бойтўраева турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг 3 фарзандини ёлғиз тарбия қилмоқда. Кекса қайнонанинг парвариши ҳам унинг зиммасида. Оилага бир бош қорамол берилганидан, бошқача айтганда, рўзғорига қут-барака киришидан Наргизанинг боши кўкка етди.

Акция доирасида кексалар, нуронийлар, ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

photo5474353320094182701.jpg

1 494
Оқил ҒУЛОМОВ олган суратлар, ЎзА