ЎзА Ўзбек

30.07.2018 16:56 Чоп этиш версияси

Ҳазорасплик 118 ёшли Ёқутжон момо биометрик паспорт олди

Ҳазорасплик 118 ёшли Ёқутжон момо биометрик паспорт олди
Ҳазорасплик 118 ёшли Ёқутжон момо Раҳимова мамлакатимизда нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан баҳраманд бўлиб, ҳаёт нашидасини сураётган онахонлардан.

Юздан ортиқ невара-чевара ва эвараларнинг суюкли момоси Ёқутжон момонинг хонадонига Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ва Ҳазорасп тумани ИИБ раҳбарияти йўқлаб келишди. Онахоннинг ҳол-аҳволидан хабар олган меҳмонлар унга янги олинган биометрик паспортини ҳам тантанали топширдилар. 

– Сени йўқлаб уйингга меҳмон келса, юз билан юзлашганинг ҳам эсдан чиқади, – дейди мезбон. – Ёш боладай суюниб, ўзингни енгил ҳис қиласан. Одамлар ўртасидаги бир-бирига бўлган мана шундай меҳр йўқолмасин. Юртимиз тинч, болаларимиз бахтли бўлсин. 

Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, вилоятда юз билан юзлашаётган нуроний отахон ва онахонларга биометрик паспортларни тантанали топшириш ишлари давом этади. 


Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
3 999