ЎзА Ўзбек

19.02.2020 Чоп этиш версияси

Азиз Абдуҳакимов: “Туризм соҳасини ривожлантириш учун зарур тадбирлар амалга оширилади“

Азиз Абдуҳакимов: “Туризм соҳасини ривожлантириш учун зарур тадбирлар амалга оширилади“

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum” (UAALF-2020) халқаро авиация форумида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқди.
– Туризм соҳасини ривожлантиришда транспорт тизимини такомиллаштириш энг муҳим шартлардан бири ҳисобланади, – деди А.Абдуҳакимов. – Ўзбекистонда авиация соҳасини ривожлантиришга Президент Шавкат Мирзиёев томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда Транспорт вазирлиги ташкил этилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК таркибий жиҳатдан бир-биридан мустақил бўлган иккита “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” компанияларига ажратилди. Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўтган йилнинг 1 октябридан бошлаб Қарши, Нукус, Термиз ҳамда Бухоро халқаро аэропортларида “Очиқ осмон” режими жорий қилинди. Туризм соҳасини ривожлантириш учун зарур тадбирлар амалга оширилади.

2 035
ЎзА