ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

Ҳазил қимматга тушадиган бўлди

Ҳазил қимматга тушадиган бўлди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи У.С ўртоғи С.И.ни Nexia-2 русумли автомашинасини очиқ ҳолда турганлигини кўриб, ўртоғига ҳазил қилгиси келди. 

У автомашина калити ва салонда бўлган 650 минг сўм ҳамда автомашина техник паспорти ичидаги 500 АҚШ долларини олади. Ўртоғига автомашина калити ва 650 минг сўм пулини қайтариб бериб, 500 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

2 380
М. Сулаймонов, ЎзА