ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

«Аждодлар руҳи доим барҳаёт»

«Аждодлар руҳи доим барҳаёт»

Миллатимиз маънавияти ва адабиётининг сўнмас сиймолари буюк мутафаккир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги юртимизнинг барча муассаса ҳамда ташкилотларида кенг нишонланмоқда.

Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида «Аждодлар рухи доим барҳаёт» мавзусида маърифий-бадиий тадбир ўтказилди.

photo5348241346432969905.jpg

Тадбирни университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.А.Қўйсинов кириш сўзи билан очиб, Алишер Навоийнинг ўз даврининг буюк мутафаккири, сўз устаси бўлиши билан бирга, кишиларга яхши сўз билан таъсир эта билиш санъатини жуда қадрловчи, улуғловчи, бундай санъат усталарига эътибор қилиб, эҳтиром кўрсатувчи шахс бўлганини алоҳида қайд этди.

Тадбир давомида Мактабгача таълим факультети ҳамда Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши талабалари ва ўқитувчилари томонидан тайёрланган театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Гулруҳ Раҳмонова,
Мактабгача таълим факультети
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари

2 017
ЎзА