Бугун – 14 сентябрь куни халқ депутатлари Бўзатов туман кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

 14 сентябрь куни халқ депутатлари Бўзатов туман кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида туманни қайта ташкил этиш бўйича бир қатор аҳамиятли вазифалар белгилаб берилди ва Оролбўйини ривожлантириш бўйича 5 та асосий вазифага алоҳида эътибор қаратилди. Энг асосийси, давлатимиз раҳбарининг чорвачиликка ихтисослаштирилган туманни қайта ташкил этиш бўйича таклифи аҳоли томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олди.

Бўзатов тумани 2004 йили Кегейли ва Чимбой туманларига бириктирилган эди. Эндиликда туманни қайта ташкил этиш орқали ҳудудда маҳаллий аҳолининг ижтимоий яшаш шароитларини яхшилаш, ҳудуднинг инфратузилмасини яхши йўлга қўйиш, чорвачиликни, тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари яратилмоқда. Ўтган қисқа вақт ичида туманини қайта ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қонунчилик палатасининг розилиги олинди, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг махсус қарори қабул қилинди. Бугунги кунда 4 та сектор фаолиятини йўлга қўйиш, тиббиёт, мактабгача таълим, халқ таълими, маданият, спорт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларнинг туман бўлимларини тузиш бўйича ишлар олиб борилди.

photo_2019-09-14_18-55-46.jpg

Жумладан, туманни комплекс ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан халққа табиий газ етказиб бериш учун янгидан автоматлаштирилган газ тақсимлаш станциясини қуриш, “Аспантай” ва “Еркиндарья” каналларини реконструкциялаш ҳамда насос агрегатларини ўрнатиш, туман марказини ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий объектларни қуриш сингари бир қатор аҳамиятли дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Қайпанов Махмуд Тенгелович Бўзатов тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Қайта ташкил этилган Бўзатов туманига ҳоким тайинланди