ЎзА Ўзбек

24.09.2020 Чоп этиш версияси

Қайси соҳаларда кўпроқ аёллар фаолият юритади?

Қайси соҳаларда кўпроқ аёллар фаолият юритади?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг 42,1 фоиз аёллар ва 57,9 фоизни эркаклар ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида энг кўп аёллар (76,8 фоиз) фаолият юритган.

2019 йилда ташиш ва сақлашда 92,8 фоиз ва қурилиш соҳасида 93,8 фоиз эркаклар ишлаган.

2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, энг кўп ишсизлар сонига эга бўлган ҳудудлар:

Фарғона – 152,2 минг киши;
Самарқанд – 148,4 минг киши;
Андижон – 129,4 минг киши;
Қашқадарё – 125,3 минг киши;
Тошкент – 120,6 минг киши;
Наманган – 110,1 минг киши.


2 603
ЎзА