ЎзА Ўзбек

18.07.2018 11:34 Чоп этиш версияси

Қайси муассаса учун техник ускуналар божхона тўловларидан озод этилди?

Қайси муассаса учун техник ускуналар божхона тўловларидан озод этилди?
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти учун бир қатор имтиёзлар белгиланди.

Қарорда таъкидланишича, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Институт томонидан олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган илмий ва компьютер ускуналари, приборлар, реагентлар, бутловчи қисмлар, сарфлаш материаллари, дастурий таъминотлар ва техник воситалар 2021 йил 1 июлгача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

ЎзА
5 149