Бозорларимиздан қишин-ёзин мева-сабзавот узилмайди. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги шу даражада ривожландики, бугунги кунда халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжини тўла таъминлаб, уларни экспорт қилиш салоҳияти янада кенгайди.

Экспортнинг ўзига хос тартиблари бор. Маҳсулот вақтида йиғиб олиниши, яхши сақланиши, қадоқланиши ва харидорга сифатли етказилиши керак. Бизда эса бу борада ҳам ютуқлар талайгина.

Давлат статистика қўмитасининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 121 минг долларга тенг 190,5 тонна тарвуз хорижга экспорт қилинди.

Тарвуз экспорти бўйича Қозоғистон 113,5 тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 11,2 тонна кўп демакдир.

Бундан ташқари юртимизда етиштирилган тарвузлар Қирғизистон, Россия ҳамда Тожикистонга ҳам экспорт қилинмоқда. Ҳозирга қадар Россияга 38,3 тонна, Қирғизистонга 38,4 тонна ва Тожикистонга 0,3 тонна етказиб берилди.

Олдинда полиз маҳсулотларининг пишиқчилик мавсуми турганини ҳисобга олсак, бу кўрсаткичлар ҳали анча ўсишини ҳисобга олишга тўғри келади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайси давлатга қанча тарвуз экспорт қилинди?