Шунингдек, раҳбарлар фаолиятига баҳо бериш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чоралари қўлланиши белгиланди.

Ҳукуматнинг тегишли фармойиши (421-Ф, 17.09.2020й) билан, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини таъминлагани учун қуйидаги туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилди:

Андижон вилоятининг Избоскан ва Қўрғонтепа туманлари;

Бухоро вилоятининг Ромитан тумани;

Наманган вилоятининг Норин тумани;

Сурхондарё вилоятинннг Музработ ва Қумқўрғон туманлари;

Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани.

Ушбу туманлар ҳокимлари 10 млн сўм миқдорида, уларнинг биринчи ўринбосарлари 8 млн сўм миқдорида пул мукофоти оладиган бўлди. Мазкур рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур фармойиш билан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатлари таъминланмаганлиги учун қуйидаги туманлар ҳокими огоҳлантирилди, уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди:

Бухоро вилоятининг Бухоро ва Жондор туманлари;

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани;

Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани;

Самарқанд вилоятининг Булунғур;

Самарқанд ва Жомбой туманлари;

Тошкент вилоятининг Чиноз ва Ўрта Чирчиқ туманлари;

Фарғона вилоятининг Данғара, Риштон ва Ёзёвон туманлари.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида юқоридаги рўйхатда қайд этилган туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари фаолиятига баҳо бериш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чоралари қўлланиши белгиланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим туманлар ҳокими ҳамда биринчи ўринбосарлари пул мукофоти олди, айримлари эса жазо