ЎзА Ўзбек

25.05.2020 Чоп этиш версияси

Ҳайитлик совғалари болажонларга қувонч бағишлади

Ҳайитлик совғалари болажонларга қувонч бағишлади

Республика адлия вазирлиги ташаббуси билан Рамазон ҳайити куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги эҳтиёжманд, кам таъминланган 300 та оилага “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳайитлик совғалари тарқатилди.

Туманнинг Бунёдкор маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган Мавлуда Восилова оиласи ҳайитлик совғалари солинган қутини олиб беҳад мамнун бўлди. Айниқса, оиладаги уч нафар бола байрам совғасидан жуда хурсанд бўлди. Ахир қайси бола совғадан қувонмайди.

photo_2020-05-25_12-04-39.jpg

– Давлатимизга, халқимизга раҳмат, биз каби эҳтиёжманд оилаларни ёлғизлатиб қўймаётир, – дейди М. Восилова. – Тумандан, маҳалладан моддий ёрдам бериб турилибди. Оиламизга имтиёзли кредит билан уй ажратиб биринчи тўловини Республика маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази жамғармасидан тўлиб беришмоқчи. Карантин даврида ҳам эътибордан четда қолдиришмади. Бундан ташқари, ҳар байрам ва ҳайитларда йўқлаб туришибди.

“Мадад”нинг ҳудудий маслаҳат бюроси орқали жами 300 қути озиқ-овқат, антисептик воситалар солинган совғалар тумандаги 127 нафар ногирон, 77 нафар кам таъминланган, 96 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга етказилди.

2 666
Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА