ЎзА Ўзбек

31.07.2020 Чоп этиш версияси

Ҳайит ҳар бир оилага қувонч олиб кирсин

Ҳайит ҳар бир оилага қувонч олиб кирсин

Жиззах вилоятида муқаддас Қурбон ҳайитини ҳар бир хонадонда карантин қоидалари мувофиқ уй-шароитида оила даврасида тартибли ўтишини таъминлаш учун ёлғиз қариялар, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилалар аниқланиб, уларга озиқ-овқат, дори-дармон ва реаблитация воситаларидан иборат ҳайитликлар етказиб берилмоқда.

Ушбу тадбирга Президентимиз томонидан Қурбон ҳайити арафасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратиб берилган маблағлари ҳисобидан 5 минг 459 та хонадонга 5 миллиард сўм миқдорида ёрдам пули сарфланади.

2020 йилнинг 10-28 июль кунларига вилоят "Call-center"ига жами 3 минг 484 та, шу жумладан 3 минг 326 таси озиқ-овқат, 69 таси дори-дармон ва 89 таси бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Вилоятда биринчи навбатда эҳтиёжманд, камбағал сифатида рўйхатга олинган 12 минг 168 та оилага «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва ҳомийлик асосида 11 турдаги озиқ-овқат ва дори-дармонлар ажратилмоқда.

Шу мақсадда 10-28 июль кунлари ёрдамга муҳтож, даромад манбаи бўлмаган, кам таъминланган 13 минг 279 та, шу жумладан, 11 минг 7 нафар ўта муҳтож, 1 минг 160 нафар Call-center орқали мурожаат қилган ҳамда 1 минг 112 нафар бошқа тоифадаги эҳтиёжманд оилаларга туман ва шаҳар «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 769,8 миллион сўмлик маҳсулотлар етказиб берилди. Бундан ташқари, сектор раҳбарлари, саховатпеша тадбиркорлар ҳисобидан 1 миллиард 224 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги моддий ёрдам кўрсатилди.

Вилоятда ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказига мурожаатларни қабул қилишни ташкил этиш марказига 170 дан зиёд волонтёрлар жалб этилган. Туман ва шаҳарларга саховат ва кўмак ёрдамларини ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш мақсадида 31 та «Дамас», 20 та «Газел» ва 19 та бошқа турдаги юк автомашиналари ажратилган.

Вилоят аҳолисини зарур дори-дармон воситалари билан ўз вақтида ва мақбул нархларда таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг фармойишига асосан маҳаллий бюджет даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 2 миллиард сўм маблағ «Жиззах дори-дармон» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Бундан ташқари, ҳар бир туман ҳокими аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган шахсларни зарур дори-дармон воситалари билан беғараз таъминлаш мақсадида «Саховат ва кўмак» жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан 100 миллион сўм маблағни «Жиззах дори-дармон» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бермоқда.

– Пандемия туфайли юзага келган қийинчиликларга қарамай ийди Қурбон ҳайити ҳар бир хонадонда оила даврасида хурсандлик билан ўтиши учун вилоят ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари томонидан барча имкониятлар ишга солинаётир, – дейди вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бошқармаси вакили Азамат Дархонов. – Шу мақсадда биринчи навбатда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатишга эътибор қаратилмоқда. Ҳайит арафасида барча туманлардаги иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, фронторти фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, ҳайитлик берилди. Эътибордан кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқаролар четда қолмаслиги барча қишлоқ ва маҳаллаларда фаолларимиз томонидан алоҳида назоратга олинган.

Масалан, Шароф Рашидов туманида 2 та, Жиззах шаҳрида 1 та оилага озиқ-овқат ва ногиронлик аравачаси топширилди. Бундай хайрли ишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида амалга оширилмоқда.

6 992
Т.БEКНАЗАРОВ, ЎзА