Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2017 15:29 Чоп этиш версияси

Аёлни асраган эл

Пойтахтимизнинг Бектемир ва Олмазор туманларида “Аёл борки, олам мунаввар” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Бектемир тумани ҳокими Ш.Асқаров, Олмазор тумани ҳокими Б.Ғойибназаров ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

– Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини, ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани биз аёлларни руҳлантиради, – дейди Бектемир туманидаги “Олтин топган” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуда Бегматова. – Зеро, турмушимиз ободлиги ва фаровонлиги, жамиятимиздаги ҳамжиҳатлик ва осойишталик кўп жиҳатдан опа-сингилларимизга боғлиқ. Хотин-қизларни қадрлаш, доимий эътибор ва ғамхўрликни кундалик турмушда, меҳнат фаолиятимизда, фарзандларни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказишда ҳис этмоқдамиз.

Тадбирда кўп йиллардан буён меҳнат қилаётган фидойи ва фахрий аёлларга эсдалик совғалари топширилди.

Концерт дастури қалбларга шодлик улашди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
899