Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2017 17:08 Чоп этиш версияси

Аёллар ҳамиша эъзозда

Чилонзор педагогика коллежида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлимлари, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда санъаткорлар, онахонлар, фаол аёллар, журналистлар ва ёшлар иштирок этди.

Чилонзор тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Абдураҳимова ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

– Бугунги тадбир чиндан ҳам файзли, мароқли ва катта таассуротларга бой бўлди, – дейди тадбир иштирокчиси Умида Турғунова. – Айниқса, давлатимиз томонидан мунис ва гўзал аёлларимизга берилаётган эътибор бизни жуда қувонтиради. Тадбирга бизни таклиф этиб, совға-саломлар улашгани, таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочиларнинг бир-биридан мазмунли чиқишлари, ижро этган куй-қўшиқларидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
3 100






Все о погоде - Pogoda.uz