ЎзА Ўзбек

12.02.2019 Чоп этиш версияси

Аёл ўзининг тириклигини суд орқали исботлади

Аёл ўзининг тириклигини суд орқали исботлади

“Россиянинг Иркутск вилояти Братск шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ўзининг тириклигини исботлаш мақсадида прокуратурага мурожаат қилди“, дея хабар беради минтақавий прокуратура. У ўтган йилдан бошлаб барча давлат информацион базаларида марҳум сифатида қайд қилинган эди.

Аёлнинг ўлими тўғрисидаги хабар 2018 йил октябрида информацион базага киритилди. Шундан сўнг унга пенсия тўлаш тўхтатилди, банк ҳисоблари блокланди ва тиббий суғурта полиси бекор қилинди.

Прокуратура ходимларининг аниқлашларича, 2018 йилнинг август ойида Усолья-Сибирск шаҳри тиббиёт ходимлари Братск шаҳрида истиқомат қиладиган аёлнинг исми-шарифига ўхшаш аёлнинг ўлимини қайд қилишган.

Прокуратура судга мурожаат қилди. Аёлнинг ўлими тўғрисидаги қайд яроқсиз, дея тан олинди ва бекор қилинди. Аёлнинг конституцион ҳуқуқлари тўлалигича қайта тикланди.

Эндиликда Усолья-Сибирск полицияси вафот этган аёлнинг шахсини аниқлашга киришди.

3 270
ЎзА​​