Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

08.09.2018 12:35 Чоп этиш версияси

Аёл инспекторлар болаларни йўлдан ўтказиб қўймоқда

Аёл инспекторлар болаларни йўлдан ўтказиб қўймоқда

Тошкент вилояти ЙҲХБ ходимлари болалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу жараёнда вилоят ЙҲХБнинг хотин-қизлар жамоаси ҳам фаол иштирокчидир. Улар мунтазам равишда таълим муассасалари, маҳаллаларда бўлиб ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради.

7d88372c-ef77-479a-b6a1-5363341bc439.jpg

Яқинда вилоят ҳудудида ташкил этилган “Диққат болалар!” тадбирида ҳам бошқарма хотин-қизлар жамоаси фаол иштирок этди. Улар эрта тонгданоқ кўчаларга чиқиб, бошланғич синф ўқувчиларининг йўлдан ўтишига кўмаклашди.

a60050b6-f3e4-450e-ae73-7c74891cdf6b.jpg

Мактабда дарс бошлангандан сўнг эса ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича дастлабки кўникмаларни беришди.

ЎзА