ЎзА Ўзбек

13.03.2018 19:25 Чоп этиш версияси

Ҳайдовчилардан кимлар энг кўп қоидани бузган? Рўйхат эълон қилинди

Жорий йил февраль ойи бошидан “Олмаота – Бишкек –Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг Тошкент шаҳри чегарасидан Сирдарё вилояти ҳудудигача янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фоторадар ускуналари ўрнатилиб, синов режимида ишга тушурилган эди.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан мазкур ҳудудда энг кўп қоидани бузиб, белгиланган тезлик талабини мунтазам амал қилмаган ҳайдовчилар машинаси маркасини, давлат рақами ва жарима миқдори рўйхатини эълон қилди:

Унга кўра:
1. "Lacetti" русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 10 А 9?? РA) эгаси 7 маротаба, 6 миллион 372 минг 880 сўм миқдорида.
2. "Lacetti-2" русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 10 9?? FBA) эгаси 7 маротаба, 3 миллион 617 минг 40 сўм жарима миқдорида.
3. "Cоbalt" русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 01 F 8?? AB) эгаси 8 маротаба, 3 миллион 444 минг 800 сўм миқдорида.
4. "Nexia" русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 30 J 4?? EA) эгаси 6 маротаба, 3 миллион 100 минг 320 сўм миқдорида.
5. "Nexia" русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 20 F 0?? CA) эгаси 6 маротаба, 2 миллион 411 минг 360 сўм миқдорида.
6. "Lacetti" русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 20 4?? ТТА) эгаси 7 маротаба, 1 миллион 894 минг 640 сўм миқдорида.
7. "Cоbalt" русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 20 8?? JAA) эгаси 6 маротаба, 1 миллион 33 минг 440 сўм миқдорида.

Уларга нисбатан кўрсатилган миқдорда жарима ундирилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.

Унутманг, йўл қоидаси – умр фойдаси.


Улуғбек Асроров , ЎзА
11 645