Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

27.07.2018 14:49 Чоп этиш версияси

Ҳайдовчилар нағмаси: “Ҳужжатларим йўқ, лекин қоида бузмадимку”

Ҳайдовчилар нағмаси: “Ҳужжатларим йўқ, лекин қоида бузмадимку”
«Командир мен қоида бузмадим, фақат ҳужжатларим ёнимда эмас», «Хўп, командир, ҳужжатларим ёнимда бўлмаса, ўзимнинг маҳалламда юрибманку” каби фикрлар кўпинча ҳайдовчилар томонидан ЙПХ ходимларига билдирилади, дейди Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси вакили. 

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор профилактик рейдлар амалга оширилиб келинмоқда.

Олиб борилаётган профилактик чора-тадбирларга қарамай, айрим ҳайдовчилар спиртли ичимлик истеъмол қилиб ёки тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқараётганликлари аниқланмоқда. 

Ўз навбатида, йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудида махсус рейд тадбирлари ўтказилиши режалаштирилди.

Жумладан, жорий йилнинг 26 июль куни Чиноз тумани ва Янгийўл шаҳрида ўтказилган тадбирлар давомида жами 138 нафар ҳайдовчи транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган ва 6 нафар ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда транспорт воситаларини бошқарганликлари аниқланиб, транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Профилактик рейд тадбири давом этмоқда.

ЎзА
5 467