ЎзА Ўзбек

25.01.2020 Чоп этиш версияси

Аянчли ЙТҲ содир бўлди

Аянчли ЙТҲ содир бўлди

Мирзаобод тумани ҳудудида даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати томонидан ушбу ҳодиса тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот берилди:

photo_2020-01-25_11-26-39.jpg

“2020 йил 21 январ куни соат 20:30 ларда фуқаро А.А. ўзига тегишли Ласетти русумли автомашинасида Мирзаобод тумани Боғистон МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-18А автойўлининг Гагарин-Гулистон йўналиши бўйича 16 км.да бошқариб келаётиб, ўзидан олдинда қайрилиб олиш жойида қайрилиш учун манёврини амалга ошираётган фуқаро К.А. бошқарувидаги Зил-4502 русумли автомашинасининг орқасидан бориб урилган. Натижада Ласетти автомашинаси ҳайдовчиси А.А. тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда“, дейилади бошқарма матбуот хизматининг хабарида.

photo_2020-01-25_11-26-41.jpg

7 109
ЎзА