ЎзА Ўзбек

02.03.2020 Чоп этиш версияси

Аввалги тизимлар ўзини оқламадими? Бу ҳақда вазир нима дейди?

Аввалги тизимлар ўзини оқламадими? Бу ҳақда вазир нима дейди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъуллари иштирокида матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бу саволга жавоб берди.

– Тизим ишламаётганди, деб айтолмаймиз, – деди Р.Маматов. – Ишлаётган эди. Йўналиш тўртта, мақсад эса битта эди. Энди ҳаммаси бирлаштирилиб, битта тизимга жамланди. Янги Ўзбекистонга мос ўзгариш қилинди. Айни пайтда юртимизда 9121 фуқаролар йиғини фаолият кўрсатмоқда.

Вазирлик мазкур маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иш фаолиятига яқиндан кўмакчи бўлади.

5 015
Барно Мелиқулова, ЎзА