Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.08.2018 19:09 Чоп этиш версияси

Автосалондан пеня ундирилди...

Автосалондан пеня ундирилди...
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 рақамли “Ишонч телефони”га Навоий вилояти Навоий шаҳар Ғалаба шоҳ кўчасида яшовчи фуқаро А.Муқимов “Navoiy avto motors” корхонасига “Gentra” русумли машина учун 100 фоиз тўлов қилганлиги, аммо машинани ўз вақтида ололмаётганидан норозилик билдириб амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат Кармана тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан кўриб чиқилиб, истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатилгани тўғрисида маълумот тақдим этилган эди. 

27.07.2018 йилда “Navoiy avto motors” корхонасининг 01-15/678-сонли хати келиб тушди. Унда маълум қилинишича, шартнома шартларида кўрсатилган ҳар бир кечиктирилган кун учун ҳисобланган 441918.42 сўм миқдорида пеня истеъмолчига тўлаб берилганлиги маълум қилинган.

Истеъмолчи ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида!

ЎзА