Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.09.2018 20:01 Чоп этиш версияси

Авторақамлар онлайн аукционда сотилди

Авторақамлар онлайн аукционда сотилди
"Жорий йилнинг 5 сентябрдан 8 сентябргача бўлган давр мобайнида 521,9 миллиард сўмлик битимлар тузилди", дея хабар бермоқда “ЎзРТХБ” АЖ матбуот хизмати.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 638 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,0 миллиард сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 21 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 55 фоизи иккинчи ва 24 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади. Бу рақам шайдоларининг тузилган битимлар сонидаги улуши 19 фоизга тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилоятининг авто ҳаваскорлари 12 фоиз улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Наманган вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10 фоизни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 59 фоизга тенг.

ЎзА