Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.07.2018 13:18 Чоп этиш версияси

Автомобилларни давлат рўйхатига қўйиш учун ЙҲХБга бориш шарт бўлмайди

Автомобилларни давлат рўйхатига қўйиш учун ЙҲХБга бориш шарт бўлмайди
Бугун Россия Давлат думаси мамлакат фуқароларига янги автомобилларни ЙҲХБга бормасдан туриб рўйхатга қўйишни кафолатловчи қонунни учинчи (сўнгги) ўқишда қабул қилди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Қайд этилишича, янги қонун лойиҳаси мамлакат парлементининг қуйи палатаси томонидан 2011 йилда киритилган бўлиб, ўтган вақт давомида ҳужжат маромига етказилган.

Қонун кучга кирса россияликлар автомобилларни давлат рўйхатига қўйиш учун ЙҲХБга бориши шарт бўлмайди.

Янги қонунга кўра, россияликлар расмий диллерлардан харид қилинган янги автомобилларни ЙҲХБга бормасдан рўйхатга қўя олади. Бундан ташқари, ЙҲХБ бўлинмалари фақат рақамгина бериб, бошқа белгиларни автомобиль эгаларига хизмат кўрсатувчи фирмалар тайёрлаб бериши мумкин. Шунингдек, ҳужжатда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 616