ЎзА Ўзбек

30.08.2018 17:05 Чоп этиш версияси

Автомобиллар “тонировка”сидан 5 кун ичида давлат бюджетига 1 миллиарддан ортиқ пул тушган

Автомобиллар “тонировка”сидан 5 кун ичида давлат бюджетига 1 миллиарддан ортиқ пул тушган

Машина ойналарини қорайтириш пуллик бўлганини эшитганлар унинг қимматлигидан нолиган эдилар. Бугунги кунда орамизда машина ойналари учун 16 миллиондан ортиқ сўмни аямайдиганлар топилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХ маълумотларига кўра жорий йилнинг 23-28 август кунларида 77 нафар киши машина ойналарини тонировка қилдирган бўлиб, уларнинг 30 нафари юридик шахслардир. Ушбу тўловлар давлат бюджетига жами 1443069000 сўм тушган.

Эслатиб ўтамиз , автомобил ойналарини қорайтириш учун қўйилган нархлар қуйидагича белгиланган:

жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм); 

юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм)

хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).

Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

ЎзА
4 675