Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.08.2018 10:19 Чоп этиш версияси

Автомобилингиз техник кўрикдан ўтганми?

Автомобилингиз техник кўрикдан ўтганми?
Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган транспорт воситаларини аниқлаш мақсадида тадбирлар ўтказилмоқда.

Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, бу каби тадбирлар давомида 100 дан ортиқ транспорт воситалари аҳоли хонадонларида эҳтиёт қисмлар етишмаслиги сабабли ёки фойдаланиш учун умуман яроқсиз ҳолда сақланаётгани аниқланиб, мулк эгаларига бу турдаги транспорт воситаларини белгиланган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) рўйхатидан ўчириш лозимлиги тушунтирилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланган:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчиси учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб, улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари).

а) кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта – 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта – 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь - 31 августда ўтказилади.

Шундай бўлса-да, айрим транспорт воситалари эгалари томонидан номаълум сабабларга кўра, транспорт воситасини мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўз навбатида, мажбурий техник кўрикдан ўтмасдан ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 125-модда, 3-қисми билан тегишли чоралар кўрилмоқда.

ЎзА
5 364