ЎзА Ўзбек

16.08.2018 05:28 Чоп этиш версияси

Автомобиль йўллари бўйида автотураргоҳлар ташкил этилади

Автомобиль йўллари бўйида автотураргоҳлар ташкил этилади
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан давлат-хусусий шериклик шартларида автомобиль йўллари бўйлаб пуллик автомобиль тўхташ жойларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда кўп қаватли автомобиль сақлаш жойлари қурилади.


Шунингдек, мазкур фармонда энг юқори ижара тўловлари ва инвестиция мажбуриятларини таклиф этган, асосан йўл ҳаракати соҳасида инновация лойиҳаларини амалга оширишда тажрибага эга тадбиркорлик субъектларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган, шу жумладан, бозорлар ва савдо комплексларига туташ ҳудудларда жойлашган автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларини давлат-хусусий шериклик шартларида 10 йилга қадар муддатга ижарага бериш қайд этилган.

Ўйлаймизки, мазкур фармон ижроси шаҳаримиз инфратузилмасининг ривожланишига, инвестицион муҳитнинг янада яхшиланишига олиб келади.


ЎзА
7 194